Маълум қилинишича, 8 апрел куни соат тахминан 18:00 ларда Самарқанд вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Олтин аср маҳалласида жойлашган қурилиш объектларининг бирида фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида жабрланувчини тупроқ остидан чиқариб олиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Жабрланувчи шифохонага олиб борилган бўлиб, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф йўқ. Шифокорлар маълумотига кўра, у яқин кунларда тиббиёт муассасасидан чиқарилиши кутилмоқда.