Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини 7 гектар деб ишонтирган. У ерни харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пул маблағининг 15 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



