Янги тартибга кўра, мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) билан мувофиқ бўлиши керак. Акс ҳолда, иловага рўйхатдан ўтиш ёки банк картасини бириктириш имкони берилмайди.

Мос келмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, фойдаланувчига бу ҳақда СМС-хабарнома орқали маълум қилинади.

Шунингдек, ҳозирда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган рақам ўз номингизда бўлмаса, белгиланган муддатдан сўнг ушбу рақам орқали хизматлардан фойдаланиш чекланади.

Мутахассислар фуқароларга рақамларни ўз номига расмийлаштириш ёки иловалар ва банк карталарини шахсий рақамга қайта бириктиришни тавсия қилмоқда.