Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, таълим хизматлари 121,2 фоизлик ўсиш билан бошқа соҳалар орасида етакчи бўлган. Ундан кейин молиявий хизматлар (120,8 фоиз), савдо хизматлари (119,8 фоиз) ва алоқа ҳамда ахборотлаштириш хизматлари (117,7 фоиз) жой олган.

Шунингдек, меъморчилик ва муҳандислик хизматлари 115,9 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 115,5 фоиз, яшаш ва овқатланиш хизматлари 114,9 фоиз ўсган.

Ижара хизматлари 112,8 фоиз, компютер ва маиший техника таъмири хизматлари 111,6 фоиз, соғлиқни сақлаш хизматлари 109,7 фоиз, шахсий хизматлар 109,1 фоиз ва транспорт хизматлари 108,3 фоизлик ўсишни кўрсатган.

Умуман олганда, хизматлар бозорида барча йўналишлар бўйича ижобий ўсиш динамикаси қайд этилган.