Лойиҳа доирасида шаҳар ва қишлоқларда яшил ҳудудларни кенгайтириш, янги боғ ва истироҳат масканларини барпо этиш, шунингдек, чўлланишга қарши курашиш чоралари кўзда тутилган.

Шу билан бирга, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида дарахт экиш ҳажмларини ошириш ва уларни парваришлаш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.

Мазкур дастур амалга оширилиши натижасида атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори камаяди, шаҳарларда микроиқлим яхшиланади ва экологик барқарорлик таъминланади.

Шунингдек, аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш, ёшларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатишга қаратилган тарғибот ишлари ҳам кучайтирилади.


