Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида молиявий хизматлар бозорида барқарор ўсиш кузатилган.

Жами молиявий хизматлар таркибида асосий улуш молиявий хизматларга тўғри келиб, улар 88,4 фоизни ташкил этган. Шунингдек, суғурта хизматлари улуши 7,1 фоиз, ёрдамчи молиявий хизматлар эса 4,5 фоизни ташкил қилган.

Ушбу кўрсаткичлар мамлакатда молиявий секторнинг изчил ривожланаётгани, шунингдек, аҳоли ва бизнес субъектлари томонидан молиявий хизматларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.