Ўзбекистонда 17 март куни «метан заправкалар» соат 10:00 дан фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Вазирлик бу сафарги хабарида заправкаларнинг иш вақти чеклангани ҳақида маълумот бермади.