Ўзбекистонда водий вилоятларидан бошқа ҳудудларда автомобилларга метан қуйиш шохобчалари 14 март куни соат 12:00 дан 16:00 гача фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, водий вилоятларда шохобчаларнинг очилиши ёки очилишмаслиги “ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб” ҳал этилади.
Кеча, 13 март куни метан-шохобчалар фақат ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун ишлаши хабар қилинган.



