Лойиҳага кўра, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган педагоглар тўлов-шартнома асосида ўқиш имкониятига эга бўлади. Дуал таълим шаклида таълим олувчилар ҳафтанинг бир куни педагогика олий таълим ташкилотида, беш куни эса мактабгача таълим муассасасида фаолият олиб боради.
Шунингдек, мактабгача таълим йўналиши бўйича дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилиши режалаштирилган педагогика олий таълим ташкилотлари рўйхати ҳам эълон қилинди.
Мазкур йўналишга ҳужжат топширувчи абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача бир босқичда рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида улар таълим йўналиши, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.



