Ғиждувон туманида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро ўз оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида қўлбола усулда дори воситаларини тайёрлаб келган.

Шунингдек, қонунбузарлар тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун 1 та манзилдан ҳамда уларни сотиш учун 2 та дорихонадан фойдаланиб келаётгани маълум бўлиб, мазкур манзиллар белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Тадбир давомида ушбу манзиллардан жами 193 турдаги 47 821 дона, умумий тахминий қиймати 500 млн сўмдан ортиқ бўлган, контрабанда йўли билан олиб келинган ҳамда қўлбола усулда тайёрланган дори воситалари аниқланди. Шунингдек, 6 989 дона дори воситаларининг бўш қутиси, ёрлиқлар, 3 дона дориларни қадоқлаш ускунаси ва 2 қоп йўриқнома ҳам топилиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Мазкур дори воситаларига расмий хулоса олиш мақсадида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасига юборилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Фуқаролардан бундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келган тақдирда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралади. Шахсингизнинг махфийлиги кафолатланади.