Ҳужжатга мувофиқ, Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)да назарда тутилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этганлик учун судланган шахслар энди манзил-колонияларга ўтказилмайди.

Шунингдек, мазкур жиноятлар учун жазо ўтаётган маҳкумларни психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан туриб, уларга сақлаш шароитларини енгиллаштириш амалиётига чек қўйилади.

Қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар жиноят-ижроия тизимини такомиллаштириш ҳамда жиноятлар профилактикасини кучайтиришга қаратилган.