Қарорга мувофиқ, Қуролли кучлар тизимида замонавий технологияларга асосланган спорт йўналишларини ривожлантириш мақсадида мусобақалар қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
- киберспорт йўналиши;
- дрон технологиялари йўналиши;
- робот технологиялари йўналиши.
Мусобақалар ҳар йили уч босқичда ташкил этилади.
- 1-босқич — ҳар йили август ойида вазирлик ва идораларда “Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги” ички мусобақаси.
- 2-босқич — ҳар йили октябр ойида “Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги” мусобақаси.
- 3-босқич — ҳар йили декабр ойида “Мудофаа вазири кубоги” мусобақаси.
Маълум қилинишича, мазкур мусобақалар Қуролли кучларда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш, инновацион йўналишлардаги қобилиятларни ривожлантириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг амалий тайёргарлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



