“Ўзбекистон почтаси” АЖ 2026 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ЙҲХХ Жамоат хавфсизлик департаменти томонидан шакллантириладиган маъмурий баённомалар — жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, хизмат кўрсатишнинг тўхтатилишига почта ва Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмагани сабаб бўлган. Шу боис мазкур йўналишдаги почта жўнатмалари қабул қилинмайди ва етказилмайди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ мазкур масала юзасидан қўшимча тафсилотлар эълон қилиниши билан жамоатчиликка маълум этилишини билдирди.



