1953 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган аёл ўзининг 1982 йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли, аммо ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини харидорга 9 миллион АҚШ долларига сотишга келишган.

Қайд этилишича, улар мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига олдиндан 200 минг АҚШ долларини олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.