Янги тартибга кўра, «Ёшлар куни»да соҳа раҳбарлари жойларга бориб, ёшлар билан бевосита мулоқот қилади ҳамда уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чораларини кўради.
Қайд этилишича, ҳокимлар ёшларга мос савдо-сервис лойиҳаларини амалга оширади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиши, ишга жойлашиши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади. Шунингдек, стартапчилар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида маблағ ва грантлар ажратилиши белгиланган.
Бундан ташқари, энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа йўналишларда фаол ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ҳамда ярмаркалар ўтказилиши режалаштирилган.



