Мутахассислар маълум қилишича, иссиқхонада назоратли иқлим шароити, замонавий агротехнологиялар ҳамда тизимли парвариш усуллари қўлланди. Натижада юқори ҳосилдор ва экспортбоп Ф-1 “Тошкент" навли лимонларни етиштириш йўлга қўйилди. Маҳсулот ташқи кўриниши, таъми ва сақланиш муддати билан ажралиб туради ҳамда халқаро бозор талабларига мос даражада етказиб берилмоқда.

Мазкур лимонлар Москва шаҳрида ўтказилган кўргазмада намойиш этилди. Кузатув кенгаши йиғилишидан аввал Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кўргазмани кўздан кечириб, ушбу маҳсулот билан танишди.
Лойиҳа ташаббускори таъкидлашича, етиштирилган лимон навининг таъми Ўзбекистонда етиштирилган лимон таъми билан деярли бир хил. Эришилган натижа илмий ёндашув ва амалий тажриба уйғунлиги самараси ҳисобланади. Ушбу тажриба аграр соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида



