Туркия Суперлигаси 23-тур доирасидаги "Аланяспор" — "Истанбул Бошоқшеҳир" ўйини 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Дэви Зелке ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада яримҳимоячи Аббос Файзуллаев ишлаган пеналтини ҳужумчи Элдор Шомуродов голга айлантирди. Ўзбекистонлик футболчилар 70- ва 71-дақиқада захирага олиндилар.
Мезбонлар 67-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлдилар.
Бугунги гол билан Элдор Шомуродов тўпурарлар баҳсида “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачуга етиб олди. Шомуродов гол+пас тизимида яққол пешқадамлик қилмоқда – унинг ҳисобида 16та гол ва 4та голли узатма бор.
"Истанбул Бошоқшеҳир" Туркия Суперлигасида 23 ўйиндан сўнг 36 очко билан 6-ўринда бормоқда.



