Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, воқеа соат 10:40 ларда Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчасида юз берган. Унда Cobalt, 2 та Lacetti, Spark ва Nexia-2 автомашиналари ўзаро тўқнашган.

Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.