Ўсимликлар тарқалишини қайд этиш учун жаҳон географик схемаси (WGSRPD) — Biodiversity Information Standards халқаро ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган биогеографик тизим. WGSRPD тўққизта ботаник континентни ажратади ва ҳар бирига 1 дан 9 гача бўлган код бириктирилган.

«Ботаник континентлар» таркибига Европа, Африка, Мўътадил Осиё ва Тропик Осиё, Австралазия, Тинч океани, Шимолий ва Жанубий Америка, шунингдек Антарктида киради.

WGSRPD континентларни иккинчи даражали регионларга бўлади. Жами 52 та шундай регион мавжуд бўлиб, ҳар бирига икки хонали код берилган. Масалан, Европа 5 та минтақага, Африка 10 та минтақага, Мўътадил Осиё 9 та, Тропик Осиё 4 та, Австралазия 2 та, Тинч океани 4 та, Шимолий Америка 10 та, Жанубий Америка 6 та, Антарктида эса 2 та минтақага бўлинади.

Учинчи ва тўртинчи даражалар ҳарфлар билан белгиланади. Учинчи даража учун уч ҳарфли кодлар қўлланади. Агар учинчи даража ҳудуди тўртинчи даража ҳудудий бирликларига бўлинса, кодга икки ҳарфли белги қўшилади. Агар учинчи даража ҳудуди кейинги бўлинмас экан, баъзан кодга «OO» қўшилади — бу тўртинчи даражадаги ҳудудий бирлик учинчи даража ҳудудига тўлиқ мос келишини кўрсатади.

VictorPines, Wikipedia