“Рақамли маркировкаланган товарларнинг ҳаракатини кузатиб бориш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори (56-сон, 11.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июндан Ўзбекистон ва ҳамкор давлатлар ўртасида сув ҳамда салқин ичимликларга нисбатан рақамли маркировка кодларини ўзаро тан олиш жорий этилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳамкор давлатларнинг рақамли маркировка кодларини Ўзбекистон ҳудудида тан олиш бўйича ваколатли орган Солиқ қўмитаси ҳисобланади.

Шунингдек, Asl belgisi маҳсулотларини маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими оператори рақамли маркировка маълумотларини қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида шакллантириладиган ва муомалада бўладиган рақамли маркировка маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган дата-марказлар доирасида сақланиши ва қайта ишланиши шарт.

Бундан ташқари, товарларнинг рақамли маркировкаси тўғрисидаги маълумотлар хорижий давлат органлари ва бошқа ташкилотларга халқаро шартномалар асосида ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда узатилиши белгиланди.