Қудратилла Тўлаганов Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Қайд этилишича, у банк-молия соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлиб, 2023 йил феврал ойидан бери “Асакабанк”ни бошқариб келаётган раҳбарлар қаторида саналади.

Аввалроқ Олмазор тумани ҳокими Азизхон Умархонов ички ишлар тизимига қайтганди. Президент фармойиши билан, у Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.