Жорий йилнинг 11 феврал куни Яшнобод тумани Абдулла Қодирий ва Тараққиёт кўчалари кесишмасидаги кўприк ости йўлида 1978 йилда туғилган ҳайдовчи О.И. бошқарувидаги Mercedes русумли автотранспорт воситаси рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда ҳаракатланишда оралиқ масофани сақлашни сўраган.