2026 йил 10 феврал куни соат 14:00 атрофида Юнусобод тумани "Хиёбонтепа" МФЙ, Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1992 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги Equinox русумли транспорт воситаси “А” тасмали йўлдан ҳаракатланиб кетаётган вақтида, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланиб ўтаётган, 2001 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги электроскутер билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида электроскутер ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.