Президент қарори асосида 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбий таълим сифатини оширишга қаратилган субсидиялар амалиётга киритилади.
Қарорга кўра, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро миқёсда тан олинган касбий таълимга оид сертификатлар, шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тасдиқлайдиган рўйхат асосида миллий сертификатларни олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи қоплаб берилади.
Қопланадиган миқдор БҲМнинг 20 бараваридан ошмаслиги белгиланган.



