Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда 19,7 трлн сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу мамлакат умумий ҳажмининг салмоқли қисмини ташкил этади.
Кейинги ўринларда:
- Наманган вилояти – 3,9 трлн сўм;
- Тошкент вилояти – 3,6 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри – 2,9 трлн сўм;
- Фарғона вилояти – 2,8 трлн сўм;
- Навоий вилояти – 2,1 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти – 1,8 трлн сўм;
- Бухоро вилояти – 1,8 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти – 1,3 трлн сўм.
Қолган ҳудудларда ҳам ишлаб чиқариш ҳажми юз миллиардлаб сўмни ташкил этган. Жумладан, Сурхондарё вилоятида 634,9 млрд сўм, Жиззах вилоятида 576,3 млрд сўм, Хоразм вилоятида 565,9 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 560,3 млрд сўм ва Сирдарё вилоятида 442,2 млрд сўмлик кийим ишлаб чиқарилган.
Мутахассислар таъкидлашича, тўқимачилик ва тикувчилик саноатидаги ўсиш экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудий саноат ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда.



