Статистик маълумотларга кўра, 1991 йил 1 январ ҳолатига мамлакат аҳолиси 20,6 миллион нафар бўлган. Орадан ўтган 35 йил давомида бу кўрсаткич изчил ўсиб бориб, 2026 йил бошига келиб 38,2 миллион нафарга етган.

Йиллар кесимида аҳоли сонининг ўсиши қуйидаги динамикани кўрсатади:

  • 1995 йилда — 22,5 млн;
  • 2000 йилда — 24,5 млн;
  • 2005 йилда — 26 млн;
  • 2010 йилда — 28 млн;
  • 2015 йилда — 31 млн;
  • 2020 йилда — 33,9 млн;
  • 2025 йилда — 37,5 млн нафар.

Сўнгги беш йилда аҳоли қарийб 4,3 миллион нафарга ошгани демографик жараёнларнинг барқарор давом этаётганини кўрсатади.

Мутахассислар фикрича, табиий ўсиш суръатларининг юқорилиги ва ёшлар улушининг катталиги аҳоли сони динамикасида асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда.