Маълум қилинишича, 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб педагогика олий таълим ташкилотларида мактабгача ва бошланғич таълим йўналишлари бўйича таълим дастурлари халқаро илғор тажрибаларга мос равишда такомиллаштирилади.
Шу билан бирга, амалда ишлаб келаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун «5+1» дуал таълим асосида бакалаврлар тайёрлаш тизими жорий этилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, дуал таълим амалиёти назарий тайёргарликни таълим муассасасида, амалий кўникмаларни эса иш жойида ўзлаштиришга асосланган бўлиб, уни ташкил этиш тартиби белгиланган меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.



