Қонунчилик нормаларига мувофиқ, 2025 йилдан бошлаб мамлакатдаги барча кўчмас мулк объектлари даврий равишда оммавий баҳолаш тизимига ўтказилади. Мазкур баҳолашнинг асосий мақсади — мулкнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш ҳисобланади.
Оммавий баҳолаш қуйидаги босқичларда жорий этилади:
- 2025–2026 йилларда — эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;
- 2026–2027 йилларда — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
- 2027 йил ва ундан кейин — мамлакатнинг қолган ҳудудларида.
Тизимнинг босқичма-босқич жорий этилиши кўчмас мулк қийматини баҳолашда ягона ёндашувни шакллантириш ҳамда баҳолаш натижаларини бозор ҳолатига яқинлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.



