Синоптиклар маълумотига кўра, кундузги соатларда мазкур вилоятларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача етиши мумкин. Бундай шароитда чанг-тўзон кўтарилиши, кўриш масофасининг қисқариши ва айрим енгил конструкцияли иншоотларга зарар етиши эҳтимоли мавжуд.

Мутахассислар аҳолига қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этмоқда:

  • очиқ майдонларда эҳтиёткор бўлиш;
  • дарахтлар, реклама баннерлари ва енгил темир-бетон конструкциялар яқинида тўхтаб турмаслик;
  • автотранспорт воситаларини имкон қадар ёпиқ жойларда сақлаш;
  • электр узатиш тармоқлари ва симлар яқинида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш.

Шунингдек, шамол тезлиги ошиши билан боғлиқ ҳолатларда фавқулодда вазиятлар хизмати кўрсатмаларига риоя қилиш тавсия этилади.