Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди, дея хабар бермоқда вилоят Транспорт бошқармаси.

«Vodiy Imkon Trans UBD томонидан яна қўшимча равишда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 24 дона замонавий автобуслар олиб келинди. Мазкур автобуслар тез кунларда шаҳар аҳолиси учун йўналишларга жойлаштирилади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 2024−2025 йиллар давомида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тўртта корхона томонидан Asia Star, Yutong ва Zhongtong русумли жами 124 та автобус харид қилинган. Ушбу транспорт воситалари брутто шартномаси асосида 10 та йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатиб келяпти.

Бундан ташқари йил якунига қадар ташувчи корхоналар томонидан қўшимча 84 дона автобуссотиб олиб келиниши режалаштирилган.