Мазкур дастурнинг асосий мақсади жамиятда мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий ривожланишига ҳисса қўшиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишни оширишдан иборат.
Дастур доирасида давлат органлари томонидан китоб ва китобхонлик мавзусида тайёрланадиган ахборот ва реклама материаллари ижтимоий ахборот (реклама) сифатида тан олинади. Бу эса мазкур йўналишдаги тарғибот ишларини янада кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, жамоат транспортида — автобус, метро, самолёт ва поездларда симсиз ёки мобил интернет тармоғи орқали Mutolaa платформасидан фойдаланиш имкониятлари яратилади. Қулайлик учун транспорт воситаларида махсус QR-кодлар жойлаштирилиб, йўловчилар улар орқали электрон китоблардан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади.



