Йил якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси таркибида: экспорт — 33,8 млрд доллар (+24 фоиз), импорт — 47,4 млрд доллар (+18,5 фоиз)ни ташкил этган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон жаҳоннинг 210 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда.
Ташқи савдода энг юқори улуш қуйидаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган:
- Хитой — 21,2 фоиз;
- Россия — 16,0 фоиз;
- Қозоғистон — 6,1 фоиз;
- Туркия — 3,7 фоиз;
- Корея Республикаси — 2,1 фоиз.


