Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Мавжуд вазиятни барқарорлаштириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўллар махсус техникалар ёрдамида тозаланмоқда, шунингдек, қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралди.