Маълум қилинишича, дорихона провизори Ў.А. фуқаро М.Х.га “Карбамезепин” ҳамда “Димедрол” (инъекция учун) номли дори воситаларини шифокор рецептисиз сотган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида провизор Ў.А. ҳисобга олиш дафтарига сохта маълумотлар киритиш орқали психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ортиқча чиқим қилгани ҳам маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.