Тошкент вилоятида 6-синф ўқувчиси чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди.
Маълум бўлишича, Паркент туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Азизбек Содиқов бу натижани араб тилидан қайд этган. У араб тилидан тумандаги Cosmos School ўқув марказида таҳсил олиб келган.
Устозларига кўра, Азизбекнинг бу натижаси Ўзбекистонда араб тили бўйича ёш жиҳатдан қайд этилган ягона сертификат ҳисобланади.
Аввалроқ Фарғонада 3-, Самарқандда 4-синф ҳамда Навоийда 5-синф ўқувчилари инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритгани хабар қилинганди.



