Куни кеча, Тошкент вилояти ФВББга Бўстонлиқ тумани «Ғалабасой» МФЙ ҳудудидаги Ғалабасой тоғига бир нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида чиққани ва йўлдан адашиб қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мурожаатга мувофиқ, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан ҳудудга етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган. Натижада фуқаро топилиб, тоғдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

