2026 йил 1 февралдан бошлаб Silk Avia маҳаллий йўналишлар бўйича янгиланган тарифлар кучга киришини маълум қилди. Нархлар ошиши энг минимал тарифлар учун қуйидагича бўлади:

  • Тошкент – Самарқанд 291 минг сўмдан 313 минг сўмга;
  • Тошкент – Бухоро 320 минг сўмдан 344 минг сўмга;
  • Тошкент – Навоий 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
  • Тошкент – Қарши 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
  • Тошкент – Термиз 335 минг сўмдан 360 минг сўмга;
  • Тошкент – Наманган 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
  • Тошкент – Фарғона 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
  • Тошкент – Урганч 437 минг сўмдан 469 минг сўмга;
  • Тошкент – Қўқон 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
  • Тошкент – Андижон 306 минг сўмдан 328 минг сўмга;
  • Тошкент – Сариосиё 393 минг сўмдан 422 минг сўмга;
  • Тошкент – Зомин 117 минг сўмдан 125 минг сўмга;
  • Тошкент – Шаҳрисабз 277 минг сўмдан 297 минг сўмга;
  • Нукус – Мўйноқ 117 минг сўмдан 125 минг сўмга.

«Нархлар бир томонга ҳисобланган. Саёҳатларингизни режалаштиришда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олишингизни тавсия этамиз. Авиачипталарни silk-avia.com сайтида, мамлакатнинг барча аэропортларида ва Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин», дейилади компания хабарида.

Silk Avia — Uzbekistan Airports томонидан ташкил этилган лоукостер авиакомпания бўлиб, парвозларини 2023 йил 25 апрелдан бошлаган. 2023 йил октябрь ойида президент қарори билан компания бренди сақлаб қолинган ҳолда Uzbekistan Airways таркибига ўтказилган.