“Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда Буюк Британия томони Ўзбекистонда инклюзив таълим ва тадқиқотлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда ушбу йўналишда эришилаётган ютуқларни эътироф этган.
Томонлар мамлакатда инклюзив таълим бўйича кадрлар тайёрлаш дастурлари, малака ошириш курсларини йўлга қўйиш, шунингдек, Рикс маркази методологияси асосида тренинглар ва онлайн семинарлар ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқди.
Маълумот учун, Рикс маркази Шарқий Лондон университетининг нуфузли илмий муассасаларидан бири ҳисобланади. Марказ инклюзив тадқиқотлар, таълим ва жамоатчилик билан мулоқот соҳаларида катта тажрибага эга бўлиб, халқаро миқёсда кенг ҳамкорлик тармоғига эгалиги билан ажралиб туради. У таълим ва ижтимоий дастурлар йўналишида давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.



