Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 477 км жанубий-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 139 км чуқурликда бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича:
- Фарғона вилоятида — 2–3 балл (260 км);
- Андижон вилоятида — 2 балл (285 км);
- Наманган вилоятида — 2 балл (325 км).
Зилзила параметрлари:
- вақти: 02:14:18, 09.01.2026;
- магнитуда: 5,3;
- чуқурлиги: 139 км;
- эпицентр: Тоғли Бадахшон, Тожикистон;
- координаталари: 38,39° N; 73,37° E.
