Расмий маълумотга кўра, йиғилишда нефт базалари раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этган

Унда нефт базалари фаолиятини соғломлаштириш, молиявий-интизомий ҳолатни яхшилаш, солиқ юкини оптималлаштириш, ишчи-хизматчилар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш ҳамда ўртача иш ҳақини ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, йиғилишда аҳолига ҳалоллик, поклик ва очиқлик тамойиллари асосида хизмат кўрсатиш, сифатли нефть маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш устувор вазифалардан бири экани таъкидланган.