Энди экологик стикер олиш учун ЙҲХХ идораларига бориш талаб этилмайди — ариза онлайн қабул қилинади. Хизмат тавсифига кўра, экологик стикер бепул тақдим этилади, етказиб бериш эса почта орқали амалга оширилади.
Қандай қилиб онлайн олинади?
my.gov.uz портали ёки мобил иловаси орқали:
- қидирувга “Экологик стикер” деб ёзиб хизматни танлаш;
- тизим шакллантирган маълумотларни текшириб, аризани тасдиқлаш.
Хизмат саҳифасида қайд этилишича, аризада почта орқали етказиб бериш манзили кўрсатилади ва почта харажатлари учун тўлов инвойси шакллантирилади.
Нархи ва етказиб бериш
- Стикернинг ўзи ва ариза топшириш: бепул.
- Почта орқали етказиб бериш: БҲМнинг 5 фоизи. Ҳозир БҲМ 412 000 сўм эканини инобатга олганда, 5 фоиз — 20 600 сўмни ташкил қилади.
Муддат: 10 кун.
Маълумот учун, хизматнинг ҳуқуқий асоси сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 750-сон қарори кўрсатилган.



