Лойиҳага мувофиқ, ишга жойлаштириш бўйича хорижий давлатлар билан ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар сонини 22 тадан 40 тага етказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш ҳамда ишга жойлаштириш мақсадида хорижий компаниялар билан тузиладиган келишувлар сонини 62 тадан 500 тагача ошириш мақсад қилинган.
Меҳнат мигрантларининг умумий сонида мамлакатдан чиқиб кетишда ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтган, шунингдек, ташкиллаштирилган тартибда ишга юборилганлар улушини 15 фоизга етказиш ҳам лойиҳада қайд этилган вазифалардан.
Бундан ташқари, фуқароларга хорижда иш ўрнини топиш, ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўламини кенгайтириш мақсадида Миграция агентлигининг ваколатхона (вакил)лари ташкил этиладиган давлатлар сонини 4 тадан 9 тага етказиш назарда тутилмоқда.



