Лойиҳага кўра, пахта бўйича ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичларини 45–50 центнерга етказиш, ғалла бўйича эса ҳосилдорликни 90–100 центнергача ошириш мақсад қилинган.
Шу мақсадда пахтада 8 та тезпишар серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш, ғаллада эса 12 та янги тезпишар серҳосил навларни танлаш ва жойлаштириш режалаштирилган. Қайд этилишича, бу чоралар ҳосилдорликни барқарор ошириш, иқлим ва ресурс омилларига мослашган навлар улушини кенгайтиришга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада замонавий ресурс тежамкор технологияларни пахта ва ғалла майдонларининг 40–50 фоизида жорий этиш ҳам назарда тутилган.
Стратегия лойиҳасида белгиланган вазифалар пахта ва ғалла етиштиришда навларни янгилаш ҳамда тезпишар серҳосил навларни жорий этиш орқали ҳосилдорликни ошириш ва аграр тармоқ самарадорлигини кучайтиришга қаратилган.

