Маълумотларга кўра, камбағаллик даражасини ҳисоблаш методологияси Жаҳон банки тавсияси асосида 16 мингта уй хўжалиги бюджетини ўрганиш орқали амалга оширилган.

Қайд этилишича, камбағаллик динамикасида изчил пасайиш кузатилган: 2023 йил — 14 фоиздан 11 фоизга, 2024 йил — 8,9 фоиз, 2025 йил — 5,8 фоиз. Натижада 2025 йилда 302 минг оила камбағаллик ҳолатидан чиқарилган. Камбағаллик даражасининг қисқариши барча ҳудудларда қайд этилган.

Энг юқори ижобий натижалар қатор ҳудудларда кузатилган: Жиззах (11,8 фоиз → 5,8 фоиз), Хоразм (11,9 фоиз → 6,7 фоиз), Сирдарё (11,3 фоиз → 6,2 фоиз), Қорақалпоғистон (10,8 фоиз → 6,6 фоиз), Тошкент шаҳри (7,3 фоиз → 3,5 фоиз).

Шунингдек, камбағаллик даражаси шаҳарларда кўпроқ қисқариб, 5,2 фоиз (2024 йилда — 8,6 фоиз), қишлоқ ҳудудларида эса 6,4 фоиз (2024 йилда — 9,2 фоиз)ни ташкил этган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги кунда республикада камбағал аҳоли сони 2,2 миллион нафар. Камбағалликнинг пасайиши бандликни ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг иқтисодий фаоллигини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар самараси экани билан изоҳланади.