Қонунчиликка кўра, ушбу қўллаб-қувватлаш чораси тиббиёт ва фармацевтика соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган ходимларни рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг фарзандларини олий таълим билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Компенсация миқдори: бакалавриат йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи.

Чеклов: қоплаб бериладиган сумма БҲМнинг 15 бараваридан ошмайди (контракт қанча катта бўлишидан қатъи назар, компенсация ушбу лимитдан юқори бўлмайди).

Кимлар фойдаланиши мумкин: тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандлари, ходимнинг иш стажи камида 15 йил бўлиши шарт, имтиёз олий таълим ташкилотларининг бакалавриат дастурларида ўқийдиганларга татбиқ этилади.

Норма 2026 йил 1 январдан кучга киради ва шу санадан бошлаб белгиланган тартибда қўлланади.