Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабр ҳолатига республикада чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 197 тага етган. Бу кўрсаткич ички бозорда савдо тармоқлари фаоллиги юқори сақланаётганини кўрсатади.
Шунингдек, жорий йилнинг январ–ноябр ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,8 фоизга ошган. 1 декабр ҳолатига улгуржи савдо соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони эса 51 497 тага тенг бўлган.
Маълумот учун, келтирилган рақамлар 2025 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича шакллантирилган.

