Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2 мингга яқин кўмир ва газда иситиладиган иссиқхона фаолият юритмоқда. Эндиликда филтрсиз кўмирда ишлайдиган қозонхоналардан воз кечилиши, уларни пойтахт атрофидан кўчириш орқали ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсад қилинган.

Ислоҳотлар доирасида барча ҳудудларда марказлашган қозонхоналар орқали иситиш тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш учун 200 гектардан кам бўлмаган агрокластерлар ташкил этилади.

Маълум қилинишича, агрокластерлар таркибига ўтмоқчи бўлган иссиқхоналарга алоҳида субсидия ажратилади. Ташаббус иссиқхона хўжаликларининг янгича, экологик талабларга мос инфратузилмага ўтишига хизмат қилиши кутилмоқда.