Яккабоғ ҳокимиятига кўра, мазкур лойиҳа “Ташаббусли бюджет” жараёнида аҳоли овози билан ғолиб деб топилган бўлиб, ажратилган пул маблағлари қатъий белгиланган тартибда сақланмоқда ва бошқа мақсадларда сарфланиши мутлақо мумкин эмас.

Айни пайтда сув чиқариш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу жараён белгиланган тартиб ва талаблар асосида олиб борилаётгани сабабли маълум вақтни талаб этади.

Қурилиш ва монтаж ишлари яқин кунларда бошланиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа якунида Қайрағоч маҳалласи аҳолиси сув билан таъминланади.

Мазкур лойиҳа ижроси доимий назоратда бўлиб, барча ишлар очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилади.

Аҳолининг билдирилаётган фикр ва таклифлари инобатга олиниши ҳамда лойиҳа бўйича қўшимча маълумотлар мунтазам равишда етказиб борилиши маълум қилинган.