Ҳужжатга мувофиқ, касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнида 7 та йўналиш доирасида 37 та мезон бўйича жами 203 та индикатор қўлланади.
Шундан:
- 12 та (5,9 фоиз) мажбурий индикатор;
- 191 та (94,1 фоиз) умумий индикатор белгиланган бўлиб, улар «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.
Баҳолаш тартибига кўра:
- индикаторларнинг 50 фоизгача қисми «мувофиқ» бўлса — мезон «мувофиқ эмас»;
- 50 фоиз–60 фоиз бўлса — мезон «қисман мувофиқ»;
- 60 фоиз ва ундан юқори бўлса — мезон «мувофиқ» деб топилади.
Қайд этилишича, мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, тегишли мезон ҳам «мувофиқ эмас» деб топилади.



