Миллий статистика қўмитаси 2025 йил 1 декабр ҳолатига мамлакатда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони ва уларнинг давлатлар кесимидаги тақсимотини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 900 та корхона фаолият юритмоқда. Улардан 4 228 таси қўшма корхона, 13 672 таси хорижий корхона ҳисобланади. Шунингдек, мазкур турдаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,9 баробарга ошгани билдирилди.

Статистикага кўра, Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича топ-10 давлат қуйидагича:

  • Хитой — 4 873 та;
  • Россия — 3 209 та;
  • Туркия — 2 109 та;
  • Қозоғистон — 1 199 та;
  • Жанубий Корея — 691 та;
  • Афғонистон — 637 та;
  • БАА — 404 та;
  • Тожикистон — 386 та;
  • Ҳиндистон — 364 та;
  • АҚШ — 353 та.

Маълумотларда қайд этилишича, рўйхатда биринчи учликни Хитой, Россия ва Туркия эгаллаган бўлиб, ушбу давлатлар ҳиссаси Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг салмоқли қисмини ташкил этади.